RU

Последние новости

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  0 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

Зоҳид Нурматов: "Темирдан фойдаланмасангиз занглайди, футболчи ҳам шундай" Новости

Зоҳид Нурматов: "Темирдан фойдаланмасангиз занглайди, футболчи ҳам шундай"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов қатнашди.
- Ўйин бошида осон бўлгани йўқ. Негаки, футболчиларимизнинг мослашишлари қийин кечди. "Металлург" яхши шаклланган жамоа. Уларнинг таркиби бир неча йилдан бери ўзгармай келмоқда. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Ушбу ғалабани шаҳримиз мухлисларига бағишлайман. Қолаверса, бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматовнинг ўз жойида туриб, жамоани бошқаришда давом этишини хоҳлайман.

Ўтган турда Рижко "Насаф" билан бўлган ўйинда ҳам майдонга тушмади. Легионеримизнинг кичик жарохати бор эди. Шунинг учун у тўла тикланиб улгурмаган. Худо хоҳласа навбатдаги беллашувларда худди биринчи даврадаги сингари Рижко яна шижоат билан ҳаракат қилади. Шу пайтга қадар бир ҳужумчи билан ўйин ўтказиб келаётгандик.

Бугун 2 та ҳужумчини майдонга туширганимиз сабаби, Шаҳбоз Эркинов жарохатини энди даволаб, тўла тиклангани йўқ эди. Ўйин давомида унга ўйин амалиёти етишмаётгани ҳам сезилиб турди. Навбатдаги учрашувларда ҳам Эркиновга аввалги холатини тиклаши учун имкон бериб борамиз. Темирдан фойдаланмасангиз занглаганидек, футболчи ҳам худди шу каби ўйин амалиётини йўқотади. Умид қиламизки, Шаҳбоз биринчи даврадаги даражасига яна қайтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика