Златко Далич: "Хорватия термаси Испанияга рақобат қила олади"
18 июн 2023 13:31
Новости
Златко Далич: "Хорватия термаси Испанияга рақобат қила олади"
Хорватия термаси бош мураббийи Златко Далич Миллатлар лигаси финали доирасида Испания термасига қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
"Бу жамоа билан яқиндан танишмиз. Улар тўп билан бирга бўлишни яхши кўришади, таркибда яхши футболчилар бор ва улар индивидуал жуда кучли. Бу топ терма жамоа. Ўз навбатида Хорватия ҳам кучли терма. Биз Испанияга рақобат қила оламиз. Буни майдонда исботлаймиз", - деди Златко Далич.
Бугун Испания ҳамда Хорватия термалари иштирокидаги Миллатлар лигаси финали соат 23:45да Нидерландиядаги "де Куип" стадионида бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии