Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди
29 мар 08:47
Новости
Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди
Златан Ибрагимович 7 кишидан иборат рамзий термасини тузди.
12 март куни Златан «Кингс лига» (Испания медиа лигаси)нинг президенти этиб тайинланди. Швециялик футболчи ушбу турнир учун ўзининг рамзий термасини тузди. Унга жами 7 нафар футболчи киритилди: Жанлуижи Буффон, Алессандро Неста, Тиаго Силва, Хави, Зинедин Зидан, Роналдиньо ва Роналдо.
Шунингдек Златан нима сабабдан ушбу термага ўзини киритмаганини тушунтириб берди: «Мен шерман ва мен одамлар билан бирга ўйнамайман. Мен мураббий, президент бўламан. Агар кимдир чарчаб қолсагина, майдонга тушишим мумкин», — деб фикр билдирди Златан.
Комментарии