RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ" Новости

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эканлиги аниқ эди. Бугун ғалаба қозона олган жамоа мусобақа жадвалида анча юқорилаб оларди. Рақиб бугун тартибли ҳимояланди ва кўпроқ қарши ҳужумларга суянди. Битта хато барчасини ҳал этиши мумкин эди. Афсуски, бугун ҳам гол ура олмадик. Ҳимоя хато қилмаганимиз мени хурсанд қилди, лекин рақиб вазиятларга эга бўлди. Бугунги натижани адолатли деб ўйлайман", - деди Александр Хомяков.


- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Бизга қанотдаги креативлик етишмади. Майдон маркази орқали ҳужум қилиш хавфли эди. Ўзгаришлар эса ўйинимизни кучайтирди дея олмайман. Бугунги ўйин натижасини захирадан майдонга тушадиган футболчилар ҳал этиши мумкинлигини барчага айтган эдим. Афсуски, бундай қила олмадик.

- Мавсум якунланиб бормоқда. "Андижон" эса очколарни йўқотишда давом этмоқда. Раҳбарият, мухлислар ва футболчиларни бу жиҳат хавотирлантиряптими?

- Албатта. Биз иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик ва битта ғалаба қозондик, холос. Бу бизни хавотирлантираётгани аниқ.

- Анча вақтдан буён майдонга тушмаётган ёки сўнгги дақиқаларда ўз имкониятига эга бўлаётган Лука Згурский бугун асосий таркибдан ўрин олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- "Қизилқум" уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоа эди. Згурский марказий ҳимоячиларнинг эътиборини тортиши керак эди. Иккинчидан, у сўнгги машғулотларда ўзини яхши томонлама намойиш этганди. Шу сабабли, унга ишонч билдиргандим. Лука жуда ёмон ўйнади дея олмайман. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо биз бугун деярли вазиятлар ярата олмадик.

- Кейинги мавсумда Виталий Левченко "Андижон" жамоасида иш бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бундан хабардормисиз?

- Мендан сўраяпсизми? Бу менга боғлиқ эмас. Натижалар яхши бўлмаяпти, лекин барчаси раҳбариятга боғлиқ. Барчаси раҳбариятнинг қарорига кўра бўлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика