Златан Ибрагимович: "Ғалабага интилиш - инсон феълининг асоси ҳисобланади"
12 сен 2014 12:09
Новости
Златан Ибрагимович: "Ғалабага интилиш - инсон феълининг асоси ҳисобланади"
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович футболда уни нима руҳлантиришини тушунтириб берди.
"Қачон совринлардан чарчаш мумкинлигини тасаввур қила олмайман. Катта натижаларга интилмайдиган, ўртамиёна жамоа футболчиларини тушунса бўлади. Аммо ғалабага бўлган интилиш - бу инсоният феълининг асоси ҳисобланади. Агар бу нарса бўлмаса, инсон ўз мақсадини йўқотиб қўйади. Мақсадсиз эса нега ёшаётганини унутиб қўйиш мумкин. Мен соврин кетидан соврин ютишга интиламан. Мухлисларга ва ўзимга ёқадиган чиройли ўйинга интиламан. Янги рекордларни ўрнатиш ёқимли. Агар бу жамоага фойда бераётган бўлса, демак мен тўғри йўлдаман" - дейди Ибрагимович.
Комментарии