Златан Ибрагимович: "Франция чемпионати енгил экани ҳақидаги гаплардан чарчадим"
14 дек 2013 16:30
Новости
Златан Ибрагимович: "Франция чемпионати енгил экани ҳақидаги гаплардан чарчадим"
"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг таъкидлашича Франция чемпионати сўнгги йилларда савия жиҳатдан анча ўсишга эришган.
Унинг айтишига кўра, бу - осон чемпионат эмас.
"Тўғриси, Франция чемпионати енгил "бемалол ютса бўладиган" турнир, деган гап-сўзлардан чарчадим. "ПСЖ"га ҳар бир ўйин осон кечаётгани йўқ. Ҳар бир жамоа кучли тайёргарликка эга ва исталган жамоа бошқа бир жамоани бемалол ютиб қўйиши мумкин. Айниқса чемпион билан ўйинда ғалаба қозонишга ҳамма жамоалар бошқача иштиёқ билан тушишади", дея Златан сўзларидан Le 10 Sport иқтибос келтирмоқда.

Комментарии