Зидан: "Севилья"га қарши ўйинни финал деб ҳисобламайман"
15 янв 2017 19:34
Новости
Зидан: "Севилья"га қарши ўйинни финал деб ҳисобламайман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Севилья"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ишончим комил, ўйин ҳудди ўтган сафаргидек қийин бўлади. Бу стадионда мухлислар рақибларга яхшигина босим ўтказа оладилар. Бу ўйин олдингисидан ҳам қийин бўлса керак деб ўйламоқдаман.
Ўйинга тайёрландик ва қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Кўрамиз, нима бўларкин. Уларга ҳам қийин бўлади. Чунки, биз ўз йўлимизда давом этишимиз керак.
Бу ўйинни финал деб ҳисобламайман. Чунки, мавсум якунигача бундай "финал"лар кўп бўлади. Умид қиламанки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз", - дейди мадридликлар мураббийи.
Комментарии