Зидан мураббий сифатида икки финалда қатнашди ва иккаласида ғолиб бўлди
04 июн 2017 08:15
Новости
Зидан мураббий сифатида икки финалда қатнашди ва иккаласида ғолиб бўлди
«Реал» кетма-кет иккинчи йил ЕЧЛда ғолиб бўлди.
Кардиффдаги финалда Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа «Ювентус»ни мағлуб этди (4:1). Шу тариқа, француз мураббий сифатида ЕЧЛда иккинчи финалда қатнашиб иккаласида ҳам ғолиб бўлди.
Зидан 1990 йилдан буён Европа чемпионлар кубогини кетма-кет икки марта қўлга киритган биринчи мураббий бўлди. 1990 йилда Арриго Сакки «Милан» билан шундай натижа қайд этганди. 1992 йилдан бошлаб мусобақа Европа чемпионлар лигаси деб номланган. Айнан шундан кейин кетма-кет икки мавсум чемпион бўлишни фақат Зидан уддалади холос.
Комментарии