Зидан: "Барселона" Мессисиз жуда кучли эмас"
23 сен 2016 18:14
Новости
Зидан: "Барселона" Мессисиз жуда кучли эмас"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Лионель Мессининг жароҳати "Барселона" ўйинига қандай таъсир кўрсатишини айтди.
"Барселона" Мессисиз жуда кучли эмас. Леосиз қолган жамоа яхши ўйнайди, аммо барибир фарқ бўлади.
Бизнинг ҳужумкор учлик ҳозир сифатли ўйин кўрсатишмоқда, аммо йигитлар кўпроғига қодир. Хатто уччала футболчимиз гол урганида уларнинг ҳаракатида етишмовчиликлар бўлади. "Вильярреал"га қарши баҳсдаги биринчи бўлим ёқмади. Алоҳида футболчиларни ажратиб кўрсатиш менинг услубим эмас, улар билан шахсан гаплашиб оламан. Роналду йилдан-йилга кучайиб боряпти. У ҳақида гапиришни бошласак, мени тўхтатиш қийин бўлиб қолади. Криштиану гол уришни биладиган ҳақиқий уста.
Бензема асосий таркиб футболчисими? Бизга ҳар бир футболчи керак. Жамоа мавсумда 60 та ўйин ўтказади ва барча йигитлар муҳим. Бизда яна Мариано ҳам бор" - дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии