RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Зидан: “Ал Жазира” билан баҳс қийин кечди. Энди совринни ҳимоя қилишни ўйлашимиз лозим” Новости

Зидан: “Ал Жазира” билан баҳс қийин кечди. Энди совринни ҳимоя қилишни ўйлашимиз лозим”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасиниг клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида “Ал Жазира” устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.

“Бейл учун хурсандман. У ҳам ўз ўйинидан қониқди. У захирадан майдонг тушди ва гол урди. 

Натижа адолатли бўлди, чунки биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлим биздан омад юз ўгирди. Кўплаб имкониятларга эга бўлсакда, гол уролмадик. Биз эса сабр билан ҳужум қилишда давом этдик. Шундай бўладики, тўп шунчаки дарвозага киришни истамайди ва сиз ўйинни давом эттириб, вазиятларни яратишингиз лозим бўлади.

Ўйин кутилганиданда қийин кечди, энди биз финал ҳақида бош қотиришимиз лозим.

Видеотакрорлар? Тизим шу тахлит ишлайди ва биз бунга кўникишимиз керак бўлади. Биз урилган гол бекор қилинганда нималар содир бўлгани бизга қоронғу.

Энди биз “Гремио” билан финалда ўйнаймиз. Қийин ўйиндан кейин тезда тикланиб, совринни ҳимоя қилишни ўйлашимиз лозим”, дейди Зидан.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика