RU

Последние новости

13:15Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  4 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  5 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1

Жўжани кузда санаймиз Новости

Жўжани кузда санаймиз

Баҳор-куз тизими остида кечадиган Ўзбекистон миллий чемпионатида сарлавҳадаги ибора кўпинча биринчи давра ўтказилаётган пайтда кўпчилик футбол кишилари томонидан тилга олинади.
Дарҳақиқат, мусобақанинг биринчи қисмида кўп ҳолларда осойишталик ҳукм суради. Натижалар сарҳисоби бошланганда футбол тили билан айтганда “сенсацион” ҳисоблар кўпая боради. Афсуски, миллий чемпионатимизда бугунги кунда футбол шинавандаларига на сенсациянинг ва на чемпионат жадвалининг қизиғи йўқ бўлиб қолган. Бунга ўйинларга тушаётган мухлислар сонининг турдан турга камайиб бораётгани мисол бўла олади. Сентябрь ойида ОАВда мухлислар ташрифи нега камайиб кетди, деган саволга турли йўналишларда жавоб изланди. Деярли барчанинг фикри бир хил кўринишда эканлигидан келиб чиқсак, бу муаммони тезда бартараф этиш мумкин. Бироқ ким бу ишни амалга оширади, деган савол бор. Чемпионатимизни бирор етакчи хориж чемпионати билан таққосламасакда, футболни томошабинсиз тасаввур қилиб бўладими?

Юқоридаги мавзуга қайтсак. Жўжалар сарҳисоби бу йил анчагина қизиқарли ва шиддатли ўтадиганга ўхшаяпти. Сентябрь ойи якунларига кўра юзага келган турнир жадвалига бир назар ташласак.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-н

Фарқ

О

1

НЕФТЧИ

3

3

0

0

9-0

+9

9

2

ДИНАМО

3

2

1

0

4-1

+3

7

3

ПАХТАКОР

3

2

1

0

6-4

+2

7

4

ЛОКОМОТИВ

3

2

0

1

6-2

+4

6

5

МЕТАЛЛУРГ

3

2

0

1

7-5

+2

6

6

БУНЁДКОР

3

1

2

0

5-0

+5

5

7

ШЎРТАН

3

1

2

0

3-0

+3

5

8

БУХОРО

3

1

1

1

3-4

-1

4

9

ОЛМАЛИҚ

3

1

1

1

3-5

-2

4

10

ҚИЗИЛҚУМ

3

1

0

2

1-3

-2

3

11

НАСАФ

3

0

1

2

2-5

-3

1

12

СЎҒДИЁНА

3

0

1

2

5-9

-4

1

13

НАВБАҲОР

3

0

0

3

3-11

-8

0

14

ГУЛИСТОН

3

0

0

3

3-11

-8

0


Кўриб турганингиздек, беш жамоа кузнинг биринчи ойини мағлубиятсиз тугатган. Тўрт жамоа эса ғалаба қозона олмаган. Сўнгги икки ўриндаги “Навбаҳор” ва “Гулистон”нинг кўрсаткичлари бир хил. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”нинг натижалари ҳам мақтагулик эмас. Фарғоналиклар эса 3 имкониятдан тўлиқ фойдаланганликлари эътиборга молик.

Октябрь ойида 21-24 тур ўйинлари бўлиб ўтади. 21-турда сентябрь ойини муваффақиятсиз ўтказган “Гулистон” ва “Навбаҳор” куч синашса, “Насаф” турдан турга кучайиб бораётган “Нефтчи”ни қабул қилади. “Бунёдкор” ва “Динамо” учрашуви ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Пойтахт дербисида “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси, жума оқшомини безаб берса ажабмас. “Олмалиқ” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилса, “Сўғдиёна” – “Металлург” ва “Қизилқум” – “Шўртан” учрашувлари ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайдиган шиддатга эга бўлади. Бу ўйинларда ҳар бир жамоанинг фидоий ишқибозлари стадионларни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб керакли “жўжалар”ни йиғишларига кўмаклашишади, деб умид қиламиз.
 
Бахтиёр Ширинов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика