Жозе Моуриньо: “МЮ”да бош мураббий бўлишни ҳеч ўйлаб кўрмаганман”
26 авг 2013 11:21
Новости


Жозе Моуриньо: “МЮ”да бош мураббий бўлишни ҳеч ўйлаб кўрмаганман”
“МЮ” клубини бошқариш ҳеч ҳам хаёлимга келмаган. Мен бу ҳақда ҳеч ҳам орзу қилмаганман. Мен барча эътиборимни ўз жамоамга қаратганман ва бошқа нарсалар ҳақида ўйламайман. Ҳозирда фақат битта масала “Олд Траффорд”да “МЮ”ни қандай мағлуб этиш ҳақида бош қотираяпман.
Фергюсон менга ўз фаолиятини тугатиши ҳақида айтганди, мен буни сир сақлагандим. Мен эса унга “Челси”га қайтишимни айтгандим. Лекин ўша пайтда “Реал” билан шартномам борлиги сабабли, бу ҳақида аниқ бир қарор йўқ эди. Лекин шундай бўлсада, бир кунмас бир кун “Челси”га қайтишимни билгандим.
Биз бир-биримиз билан сир алмашардик, футбол ҳақида кўп суҳбатлашардик. У мендан футболчилар ҳақидаги фикримни сўрар эди. Бизни кўп нарса боғлаб туради. Биз бир биримизга ишонамиз”, - дея таъкидлади Моуриньо.

Комментарии