Жозе Моуриньо икки нафар ҳужумчи билан ўйнашга тайёр
01 авг 2015 20:52
Новости
Жозе Моуриньо икки нафар ҳужумчи билан ўйнашга тайёр
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчилари Радамаел Фалькао ва Лоик Ремиларнинг айни пайтдаги формасидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.
"Фалькао тайёр. Унинг ўйинлари менга маъқул келмоқда. Ундай ҳужумчи билан жамоамиз жуда яхши ўйнайди. У нафақат голлари билан, балки ўз ўйинлари билан ҳам жамоага катта ёрдам беради. Кўрамиз, Радамель аввалгидек супертўпурар бўла олармикин?
Шунингдек Реми ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Ушбу мавсумда биз "Барселона"га қарши ўйинда бўлганидек икки нафар ҳужумчи билан ҳам ўйнашимиз мумкин", - дейди португалиялик мураббий.
Комментарии