Жиру: "Хар бир ўйинда иштирок этишга тайёрман, аммо ҳозирча Венгер мени асрамоқда"
05 дек 2014 15:46
Новости
Жиру: "Хар бир ўйинда иштирок этишга тайёрман, аммо ҳозирча Венгер мени асрамоқда"
"Арсенал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру жароҳатдан сўнг ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
"Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва мураббийга хар бир ўйинда майдонга тушишга тайёрлигимни айтдим, аммо ҳозирча у мени асрамоқда. У шошмаслик керак деб айтди.
Шифокорлар билан яхши ишладик ва мақсадим "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаш. Гол урганимдан хурсандман, аммо жамоа ютқизиб қўйди. Тўлиқ майдонга қайтишни кутяпман. Жароҳатим безовта қилаётгани йўқ, шу сабабли шанба куни майдонга чиқаман" - дейди Жиру.
Комментарии