RU

Последние новости

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  8 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор? Новости

Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?

Теги :  Футзал
Келаси йилнинг 27 январь - 7 февраль кунлари Индонезия пойтахти Жакартада футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа ҳисоб бўйича 18-Осиё чемпионати ҳисобланади.

Футзал бўйича Осиё чемпионатида 16та миллий терма жамоа иштирок этади. Ҳозирда турли давлатларда саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоаси саралаш босқичини Қирғизистонда ўтказаётганидан хабарингиз бор. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки турни Фаластинга қарши ўтказиб, 7:1 ҳисобида зафар қучишди. Шу куни асосий рақобатчимиз Қирғизистон Шарқий Тиморни 9:1 ҳисобида мағлуб этди.

Осиё чемпионати мезбони сифатида Индонезия саралашдан озод қилинган. Қолган 15та жамоа айнан саралаш натижасида аниқланади. Қуйида ўйинлар нечта гуруҳда олиб борилиши ҳамда бошқа гуруҳларда кимлар борлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.




Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаши 8та гуруҳда ва 8 мамлакатда олиб бориляпти. Саралашда жами 31та терма жамоа қатнашмоқда.
A гуруҳи: Қувайт (мезбон), Австралия, Ҳиндистон, Мўғулистон.
B гуруҳи: Таиланд (мезбон), Жанубий Корея, Баҳрайн, Бруней.
C гуруҳи: Тожикистон (мезбон), Япония, Камбоджа, Макау.
D гуруҳи: Саудия Арабистони (мезбон), Ироқ, Хитой Тайпейи, Покистон.
E гуруҳи: Хитой (мезбон), Вьетнам, Ливан, Гонконг.
F гуруҳи: Қирғизистон (мезбон), Ўзбекистон, Фаластин, Шарқий Тимор.
G гуруҳи: Малайзия (мезбон), Эрон, БАА, Бангладеш.
H гуруҳи: Мьянма (мезбон), Афғонистон, Мальдив.

Саралаш форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиби (8та жамоа) ва энг яхши 7та иккинчи ўрин эгалари Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Маълумот учун, D гуруҳидаги учрашувлар 18-22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қолган гуруҳларда ўйинлар 24 сентябрь куни тугайди.

Х.Холиқов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика