Жеймс Аппиа: "Плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотганимиз йўқ"
22 июн 2014 10:06
Новости
Жеймс Аппиа: "Плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотганимиз йўқ"
Гана терма жамоаси бош мураббийи Жеймс Аппиа ғалабани қўлдан чиқарганликларига қарамай шогирдларининг ўйинидан мамнунлигини яширмади.
"Ўйин жудаям яхши бўлди. Германия терма жамоасига қарши ўйнаш доимо қийин.
Бизда бир қанча яхши имкониятлар бўлди. Лекин, бундай терма жамоага қарши ўйнаганда вазиятларни голга айлантиришда муаммолар келиб чиқиши аниқ.
Германияликлар жудаям кучли терма жамоа ҳисобланади. Лекин, мен футболчиларимнинг улардан қўрқмасдан ўйнаганликларидан ҳурсандман. Ганаликлар доимо охиригача курашиш зарурлигини биладилар.
Ҳозирча плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотганимиз йўқ", - дейди мураббий.

Комментарии