RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  230 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус) Новости

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Манаусдаги “Эстадио Кастелан” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бразилиядаги мундиал учун катта стадионлар қуриб ташланди. Лекин Жаҳон чемпионати ўтиб бўлганидан сўнг ушбу стадионларнинг кўпчилиги клубларга тегишли бўлмайди. Манаус шаҳрида ҳам 43 минг ўринли стадион қурилди, бироқ унда қайси клуб ўйнаши ҳозирча номаълум.


 
"Арена Амазония" стадиони кейинчалик фақат футбол ўйинлари учун хизмат қилмайди. Унинг ёнидаги меҳмонхоналар, ресторанлар, барлар, магазинларда инсонлар кўнгилочар тадбирларда иштирок этишлари мумкин. Стадион атрофида ўрмон ва бошқа табиий ўсимликларга бой боғлар бор.
 
Стадионнинг ўзи ҳозир анча оммалашиб қолган экологик маҳсулотлардан қурилди. Бу аренада гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтади. Кейинчалик 40 мингдан ошиқ томошабинга мўлжалланган стадионда Бразилиянинг тўртинчи дивизиони ва Амазонас штати клублари ўйинларини ўтказишлари режалаштирилган.

 

Тўлиқ номи: "Arena da Amazônia"
Қурилиш бошланган: 2011 йил
Стадион қуриб бўлинган: 2014 йил 9 март
Стадион эгаси: Амазонас штати ҳокимияти
Стадион сиғими: 42374
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenadaamazonia.com.br



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадион атрофида дунёдаги энг катта ўрмонлардан бири бўлган шаҳарда жойлашган;

Стадион томидаги махсус қурилмалар сувларни тўплайди, кейинчалик бу сувларни майдонни суғориш ва хўжалик ишларида ишлатиш мумкин;

Ёритиш тизимлари қисман қуёш энергияси орқали ишлайди;

Мусобақа тугагач стадионда турли концертлар ва кўргазмалар бўлиб ўтади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Англия – Италия

18 июнь
Камерун - Хорватия

22 июнь
АҚШ - Португалия

25 июнь
Гондурас - Швецария


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика