RU

Последние новости

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  6

ЖЧ-2014. Швейцария - Эквадор. Превью Новости

ЖЧ-2014. Швейцария - Эквадор. Превью

"Е" гуруҳида баҳсларни Швейцария ва Эквадор терма жамоалари бошлаб беришади.
Биз учун аҳамиятли тарафи шундаки, мазкур баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруғи бошқаради.

Кўпчилик гуруҳда айнан шу жамоалар иккинчи йўлланма учун курашишини башорат қилмоқда. Фаворитлик Францияга берилган. Лекин кеча Коста Рика намойиш этган ўйиндан кейин олдиндан фикр билдирувчилар эҳтиёткор бўлиб олишлари табиий. Эквадор яқиндагина Англия билан ўтган ўртоқлик учрашувида жуда яхши таассурот қолдирди. Ўша беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.



Оттмар Хитцфельд Швейцария билан тайёргарлик жараёнида муаммоларга дуч келмади. Жароҳатлар учрамади. Шу сабабли ишқибозлар бу сафар терма жамоадан камида нимчорак финалга чиқишни кутишмоқда. Аввалги чемпионатда бу жамоа Испанияни мағлубиятга учратган, бироқ гуруҳда қолиб кетганди. Бунда Эквадорга қарши баҳс жуда муҳим саналади.

Швейцариянинг асосий таркиби деярли аниқ. Дарвозада "Вольфсбург" посбони Бенальо, ҳимояда шу клуб чап қанот ҳимоячиси Родиргес, бундеслига вакиллари Журу ва Берген, "Юве"нинг мотори деб таърифланадиган Лихтштайнер ҳаракат қилса керак. Ярим ҳимояда Бехрами, Инлер, Шакири, Жака ва Штокер тўп тепади. Ҳужумда эса "Нюрнберг"да ўзини кўрсатган Дрмич ўйнашини тахмин қиламиз. Бу ўйинчилар Германия ва Италия чемпионатларида тўп тепишади.



Эквадор устози Рейнальдо Руэда турнир олдидан жароҳат олган Кастильонинг хизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек, Нобоанинг кичик жароҳати бор. Агар у майдонга тушса, Руэданинг муаммоси анча камаяди. Бу жамоа етакчилари сифатида Антонио Валенсия, Нобоа ва Кайседони келтириш мумкин. Айниқса, "МЮ" ярим ҳимоячиси Эквадорнинг асосий умидига айланган. Бу жамоанинг асосий кучи охиригача курашиш, рақибга ўз ўйинини намойиш қилишга имконият бермасликда.
Швейцария терма жамоаси охирги 18 учрашувдан фақат биттасида мағлубиятга учраган. 2012 йилнинг май ойидан бери Хитцфельд жамоаси фақат Кореяга имкониятни бой берган. Бу жамоада ажойиб кўрсаткич мавжуд: охирги 2 мундиалда Швейцария 7 ўйинда дарвозасидан 1та гол олиб чиққан. Бу шунчаки қойилмақом натижа. Бироқ улар нимчорак финалдан нарига ўта олишмаган. Жанубий Америка жамоаларига қарши швейцарияликлар 5 ўйинда зафар қучишмаган.



Эквадор ҳали мундиал финал босқичларида ғалаба қозонмаган. Саралаш баҳсларида эса сафарда бирорта учрашувни ҳам юта олмади.

ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР
Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Тахминий таркиблар
Швейцария
: Бенальо - Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес - Бехрами, Инлер - Шакири, Жака, Штокер - Дрмич.
Эквадор: Домингес - Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови - А.Валенсия, Нобоа, Мендес, Монтеро - Э.Валенсия, Кайседо.
Жароҳатланган: Нобоа (сўроқ остида)


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика