RU

Последние новости

23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  1 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  3 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  16 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  22 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  31 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1

ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб ўртоқлик ўйинида Фаластинни мағлуб этди Новости

ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб ўртоқлик ўйинида Фаластинни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичидаги рақиби - Иордания терма жамоаси 6 август куни Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания терма жамоаси 6 август куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Фаластин терма жамоасини қабул қилиб, йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўртоқлик учрашуви, Иордания терма жамоаси учун 15 август куни Сурияга қарши ОК-2015 саралаши ўйини, ҳамда сентябрь ойида Ўзбекистонга қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таъкидлаш лозим, Иордания миллий терма жамоаси 9 август куни Амманда Ливия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу учрашув ҳам Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида бўлиб ўтади. Иордания терма жамоаси бош мураббийи август ва сентябрь ойидаги саралаш ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини аввалроқ эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 15 август куни Туркияга қарши ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўртоқлик учрашуви. Амман. Иордания. «Қирол Абдуллоҳ» стадиони.
 6 август.
Иордания - Фаластин - 4:1
Голлар:
Ҳассан Абдул Фаттоҳ (25), Аҳмад Ҳайил (28), Сайид Морган (35), Иброҳим Ал-Завра (75) - Мурод Исмоил (52)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика