RU

Последние новости

10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  1 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  0 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  62 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  15 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  6 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  5 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  53 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  6

ЖЧ-2014. Бразилия пенальтилар сериясида ютиб чорак финалга чиқди Новости

ЖЧ-2014. Бразилия пенальтилар сериясида ютиб чорак финалга чиқди

Бразилиядаги мундиалнинг дастлабки чорак финалчиси номи маълум бўлди.
Бразилия ва Чили ўртасидаги баҳс анча тезкор тарзда бошланди. Мезбонлар ҳам чилиликлар ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Ҳисоб 19-дақиқада бразилияликлар томонидан очилди. Неймар бурчак тўпини амалга оширди, Тиаго Сильва тўпни боши билан дарвоза сари оширди, бу ерда ҳимоячи таъқибидан қоча олган Давид Луиз гол урди - 1:0.



32-дақиқада Бразилия ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишади, бунинг натижасида Алексис Санчес дарвозани ишғол қилди - 1:1.

64-дақиқада Чили олдинга чиқиб олиши мукин эди. Арангизнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Жулио Сезар қайтарди.



Шу тариқа ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Қўшимча таймларда ҳам иккала жамоада имкониятлар бўлди. Айниқса 119-дақиқада Чили ҳужумчиси Пинильянинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтганида стадионга йиғилган мухлислар ух тортиб юборишди.

120 дақиқа давомида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмагач пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.

Футбол лотореясида Жулио Сезар ҳақиқий қаҳрамон бўлди. У Пинилья ва Алексис Санчеснинг зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Бразилиялик Виллиан ноаниқ зарба берди, Халкнинг тепган тўпини Браво қайтарди.



Сўнгги ҳал қилувчи зарбада эса Гонсало Хара дарвоза устунини нишонга олди. Бразилия чорак финалда!  


ЖЧ-2014. 1/8 финал
БРАЗИЛИЯ – ЧИЛИ 1:1 (пен. 3:2)
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони.
Ҳакам
: Ховард Уэбб (Англия)
Қанотлардаги ҳакамлар: Майкл Малларки, Даррен Кэнн
Заҳирадаги ҳакам: Феликс Брих
Голлар: Давид Луис 18 - Санчес 32

Пенальтилар серияси:
Аниқ амалга оширганлар:
Давид Луиз, Марсело, Неймар -  Арангиз, Диаз,
Ноаниқ тепганлар:
Виллиан, Халк - Пинилья, Алексис Санчес, Хара.

Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело, Фернандиньо (Рамирес, 72), Луис Густаво, Оскар (Виллиан, 106), Халк, Фред (Жо, 64), Неймар.

Чили: Клаудио Браво, Эухенио Мена, Маурисио Исла, Гари Медель (Хосе Рохас, 108), Гонсало Хара, Чарльз Арангис, Франсиско Сильва, Артуро Видаль (Маурисио Пинилья, 87), Марсело Диас, Эдуардо Варгас (Фелипе Гутьеррес , 57), Алексис Санчес.

Огоҳлантиришлар: Халк 55, Луис Густаво 60, Жо 93, Дани Алвеш 105 - Мена 17, Франсиско Сильва 40, Пинилья 102


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика