RU

Последние новости

12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  0 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  2 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  28 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ

ЖЧ-2014 ярим финали омадсизлари бугунги ўйин орқали сал бўлса ҳам ўз мухлисларини овутишади.
ФИФАдагилар ҳамон учинчи ўрин учун баҳс жамоалар учун ортиқча эканини тушуниб етишмади. Финалга чиқа олмаган ҳар қандай жамоа яна майдонга тушишни истамайди. Голландларга ҳам, айниқса Бразилияга бу ўйин керак эмас.

Бразилияликлар ярим финалда Германиядан учралган мағлубиятдан сўнг барчадан яшириниб олишни исташгани аниқ. Аммо улар яна бир бор майдонга тушиб бронза медал учун курашишлари талаб этилади. Бразилия бугун йирик ғалабага эришса ҳам ҳеч ким 1:7ни унутмаслиги аниқ.



Бугун Луис Фелипе Сколари ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Таркиб буткул ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

Луи ван Гаал жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Голландия сафида фақат учинчи дарвозабон Ворм майдонга тушмади холос. Ёш ҳимоячилар Велтман ва Конголо Влаар ва де Врейни алмаштиришлари мумкин. Бу ерда тахмин қилиш жуда қийин.



БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ
13 июль. 01:00
Бразилиа. "Миллий" стадион.
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Қанот ҳакамлари: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками: Юичи Нишимура (Япония)

Тахминий таркиблар:

Бразилия
: Жефферсон — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Энрике, Максвелл — Луис Густаво, Эрнанес — Рамирес, Оскар, Виллиан — Жо

Голландия: Крул — де Врей, Влаар, Блинд — Янмаат, Класи, Вейналдум, Куйт — Снайдер — Роббен, Хунтелаар

Жароҳат олганлар: Неймар — Фер

Дисквалификация: йўқ



Ўйиндан олдинги фикрлар

Луис Фелипе Сколари (Бразилия бош мураббийи):

"Оғир кунларни бошимиздан ўтказдик. Ҳамон қийналаяпмиз. Голландияга қарши ўйинга руҳан тайёрмиз. Тахминан 75 фоизга тайёрмиз дея оламан. Энг олий мақсадимизга эриша олмаймиз, шу боис у қадар ҳаяжонланаётганим йўқ. Энди Голландияни мағлуб этиб Бразилия халқига бироз бўлса ҳам хурсандчилик тақдим этиш керак".

Луи ван Гаал (Голландия бош мураббийи):

"Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча жамоалар фақат битта совринга эга бўлишни исташади. Биз учун энг ёмони кетма-кет икки бор мағлуб бўлиш. Ажойиб бошланган мусобақа ёмон тугаши мумкин".

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа ўзаро 11 марта тўқнаш келишган. 3 мартадан Бразилия ва Голландия ғалаба қозонган, 5 бор ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида тенглик: 15:15

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс (04.06.2011): Бразилия — Голландия 0:0


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика