RU

Последние новости

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

ЖЧ-2014. Аргентина - Эрон. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Аргентина - Эрон. ПРЕВЬЮ

ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда кураш олиб борган Эрон бугун Аргентинага қарши майдонга тушади.
Аввалги учрашувда Месси жамоадошлари қийинчилик билан Боснияни мағлуб этишди. Ўша ўйинда Месси ҳам гол урди ва ҳали унутилмаганини ёдга солиб қўйди. Бугун эса жанубий америкаликлар Осиё вакилини синовдан ўтказишади.  

Босния билан кечган баҳсдан сўнг Аргентина атрофида турли гап-сўзлар айланди. Негаки жамоа бош мураббийи ўйинни 5-3-2 тактикасида бошлади ва қачонки схема 4-3-3га ўзгаргач, аргентиналикларнинг ўйини қовушиб кетди. Унгача эса футболчилар ўйиндан роҳат олишмаётганди. Ким билади дейсиз, дастлабки танланган тактика охиригача қолганида Аргентина ғалаба қозонмаслиги ҳам мумкин эди. Шундан сўнг матбуот вакиллари ҳимоявий тактикани муҳокама қилишга тушишди. Аргентинага шундай усулда ўйнаш ярашадими деган саволлар ҳам ўртага ташланди. Ҳатто Мессининг ўзи ҳам мураббийни салгина танқид қилиб ўтди.



Шундан келиб чиқиб Аргентина бугунги баҳсни 4-3-3 схемаси остида ўтказса керак. Шундай бўлган тақдирда Гаго ва Маскерано майдон марказида тўп суради, Игуан эса ҳужумнинг олд қисмида ҳаракат қилади ва унга ён томонлардан Месси, Агуэро, Ди Мариа кўмак беришади. Эрон терма жамоаси Нигерия билан кечган ўйинда ўзига керакли бўлган натижани қайд эта олди. Карлуш Кейруш шогирдларининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Хўш, ҳимоявий футбол Аргентина билан бўладиган баҳсда ҳам ўз мевасини берадими?

Кейрушнинг муваффақиятлари сири нимада? Португалиялик мураббий дастлаб рақиб ўйин услубини чуқур ўрганиб чиқади ва шунга қараб жамоасини тайёрлайди. Шундан келиб чиқиб бу гал ҳам Эроннинг асосий таркибида ўзгариш бўлмаса керак.



ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 2-тур
АРГЕНТИНА – ЭРОН
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони
Бош ҳакам: Милорад Мажич

Тахминий таркиблар
Аргентина: Ромеро — Сабалета, Ф.Фернандес, Гарай, Рохо — Маскерано, Гаго, Ди Мария — Агуэро, Месси, Игуаин
Эрон: А.Хагиги — Мунтазари, Садеги, Ҳоссайни, Поолади — Теймурян, Некунам — Ҳайдари, Хайсафи, Дежага — Гучаннажод
Жароҳат олганлар: йўқ
Дисквалификация: йўқ



Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Биз ҳаммамиз эркин одамлармиз ва ҳар доим шогирдларимга ишонганман. Футболчилар ҳам ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эгалар. Шундай экан, Мессининг биринчи ўйиндан кейин айтган гаплари мени ҳайрон қолдирмади. У Ди Мариа билан ўйнашни хоҳламоқда. Диктаторлик қилганимда яхши иш бўлмасди”.

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи):
“Аргентинага қарши кечадиган баҳс Эрон футболи тарихида муҳим саҳифани очади. Биз бу ўйинга худди шундай назар билан қараяпмиз”.


Қизиқарли фактлар
-   Аргентина ЖЧ ўйинларининг охирги 13тасида фақат бир марта мағлубиятга учраган
-   Эрон термаси ЖЧда ўзининг ўнта учрашувидан фақат биттасида ғалаба қозонган (1998 йил, АҚШ устидан).

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика