ЖЧ-2014. АҚШ - Португалия. ПРЕВЬЮ
22 июн 2014 19:42
Новости
ЖЧ-2014. АҚШ - Португалия. ПРЕВЬЮ
Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати тобора қизғин тус олмоқда.
Бугун “G” гуруҳида 2-турдан ўрин олган АҚШ - Португалия баҳси бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, кеча Германия Ганага қарши тўп суриб, мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Гуруҳда Германия 4 очко билан биринчи ўринда боряпти. АҚШ ҳисобида 3очко бор. Гана энди бир очкосини қўлга киритди. Португалия ҳисобида эса ҳозирча ноль очко бор. Шу боис ҳам АҚШ билан кечадиган ўйин Португалия учун жуда муҳим ҳисобланади. Биринчи турда Германиядан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган Португалия руҳий тушкунликдан чиқиб кета олдими? Улар бугунги баҳсга тайёрми? Буни эса учрашув давомида билиб оламиз.
Агар Португалия яна мағлубиятга учраса жаҳон чемпионати билан хайрлашади. Мабодо АҚШ ғалаба қозонгудек бўлса, унда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилади. Аввалига АҚШни гуруҳ аутсайдери дейишганди, бироқ Юрген Клинсманн шогирдлари кутилмаганда Ганани мағлуб этиб ўзига хос шов-шувни юзага келтиришди.
Ушбу ғалабадан сўнг кўпчилик АҚШни жиддий ола бошлади. Мутахассисларнинг тахмин қилишича, АҚШ терма жамоаси Португалия билан бўладиган ўйинни Ганага қарши тўп сурган таркиб билан бошлайди. Яъни, асосий таркибда ўзгариш бўлмайди. Фақат жароҳат олган Алтидор майдонга тушмаслиги мумкин. Майдон марказида Брэдли ҳаракат қилади, ҳужумда эса Демпси ўйнайди.
Португалияда ўзгаришлар кўпроқ бўлиши табиий ҳол. Ўтган ўйинда жароҳат олган Фабио Коэнтрау учун ЖЧ тугади. Бундан ташқари, дисквалифакция туфайли Пепе ҳам майдонга туша олмайди. Шунингдек, Руи Патрисиу, Угу Алмейда каби футболчилар ҳам ўйнамаса керак. Бруно Алвешнинг майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида. Жамоа юлдузи Криштиану Роналдунинг ҳам соғлиғида муаммолар борлиги айтилмоқда.
ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур
АҚШ - ПОРТУГАЛИЯ
Манаус. “Амазония” стадиони.
Бош ҳакам: Нестор Питана (Аргентина)
Тахминий таркиблар
АҚШ: Ховард — Жонсон, Камерон, Беслер, Бизли — Бекерман, Бедойя, Жонс, Брэдли — Дэмпси, Йоханссон
Португалия: Эдуарду — Жоау Перейра, Рикарду Кошта, Нету, Андре Алмейда — Виллиам Карвальо, Жоау Моутиньо, Рауль Мейрелеш — Нани, Эдер, Роналду.
Жароҳат олганлар: Алтидор — Бруну Алвеш, Руй Патрисиу, Коэнтрау, Угу Алмейда
Дисквалификация: Пепе (Португалия)
Юрген Клинсманн (АҚШ термаси бош мураббийи):
“Мақсадимиз - ғалаба қозониш ва мен ишонаманки, биз Португалияни енга оламиз. Жамоамиз олдига гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва буни уддалаш учун бор кучни ишга соламиз”.
Паулу Бенту (Португалия термаси бош мураббийи):
“Вазият оддий: ёки ютамиз ёки нарсаларни йиғиштириб уйга қайтамиз. Агар дуранг ўйнасак барибир уйга қайтишга тўғри келади. Лекин Португалия учун гуруҳдан чиқа олмаслик уят бўлади. Мен шогирдларимга ишонаман, биз охиригача курашамиз”.
Х.Холиқов тайёрлади.

Комментарии