RU

Последние новости

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  2 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

ЖЧ-2013 (U17). Осиё жамоаларининг кўрсаткичлари қандай бўлди? Новости

ЖЧ-2013 (U17). Осиё жамоаларининг кўрсаткичлари қандай бўлди?

БАА мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборлиси чорак финалга биронта Осиё вакили чиқа олмади.

Мусобақа мезбони БАА гуруҳдаги барча ўйинда мағлуб бўлди. Араблар Гондурас (1:2), Бразилия (1:6) ва Словакияга (0:2) имкониятни бой бериб гуруҳда сўнгги ўринни банд этишди.

Ироқ ҳам БАА сингари гуруҳда очко ололмади. Швеция (1:4), Мексика (1:3) ва Нигерияга (0:5) қарши ўйинларда ироқликлар ҳеч нима қила олишмади.

Эрон эса Аргентина ва Канада билан дуранг (1:1) ўйнади ва сўнгги турда Австрияни 1:0 ҳисобида таслим қилиб кейинги босқичга чиқди. 1/8 финалда форслар Нигерияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди - 1:4.

Япония ўсмирлари гуруҳда 100 фоизли натижа кўрсатган икки жамоадан бири бўлди. Японлар Россия (1:0), Венесуэла (3:1) ва Тунисни (2:1) мағлуб этишди. Нимчорак финалда эса Швецияга имконият бой бериб қўйилди - 1:2.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса гуруҳдаги биринчи ўйинда Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турда Марокаш билан муроса кўчаси танланди - 0:0. Охирги турда Европа вакили Хорватия 2:1 ҳисобида таслим этилди. 7 очко жамғарган Ўзбекистон иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. 1/8 финалда барчангизга яхши маълумки Гондурасга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик.

2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда Ўзбекистон ва Япония чорак финалдан сўнг ортга қайтишганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика