Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради
06 сен 09:31
Новости
Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради
"Брага" футболчиси Рожер Фернандеш фаолиятини расман Саудия чемпионатида давом эттиради.
19 ёшли вингер "Ал Иттиҳод" билан беш йиллик шартнома имзолади. Келишув суммани 32 миллион еврога тенг.
Маълумот учун, Рожер "Брага" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилиб келган. Вингер ушбу вақт ичида 91 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва яна 16 та голга ассист бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Реал", "Ювентус", "Милан", "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларда қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии