RU

Последние новости

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  7 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр Новости

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча Хорватияга қарши ўйинолди сўнгги машғулотини ўтказди.

Маҳаллий вақт билан 19:00да бошланган машғулот Фужайра шаҳрининг бироз четроғида жойлашган “Ал Аруба” стадионида ўтказилди.

Ўйинолди машғулот бир соат-у 15 дақиқа давом этди. Бунда футболчилар кўпроқ тўп билан муомала қилиш ҳамда тўпни бир-бирларига тез ва аниқ етказиб бериш устида ишлашди. Машғулотни ЎФФ техник директори Рустам Акрамов ҳам кузатиб борди ва жараён якунига етгач, термамиз мураббийларига ўз маслаҳатларини берди.

Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Ҳамманинг кайфияти жойида. Энг муҳими, ҳеч ким Хорватиядан чўчиётгани йўқ. Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан чўчимаймиз қабилида фикрлашяпти, бизнинг йигитлар.

Демак, бугун Тошкент вақти билан 21:00да футболчиларимиз гуруҳдаги охирги беллашувни Хорватияга қарши ўтказишади. Умид қиламизки, бу ўйинда жамоамиз ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларга қувонч улашади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика