RU

Последние новости

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Жавоҳир Расулов: “Келаси йил ҳам “Нефтчи”да қолишга қарор қилдим” Новости

Жавоҳир Расулов: “Келаси йил ҳам “Нефтчи”да қолишга қарор қилдим”

Бу йил “Нефтчи” сафида кашфиёт ўйинчиларидан бири бўлган Жавоҳир Расулов мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.
Марказий ярим ҳимояда ақлли тўп узатишлари ва ўз вақтида рақиб ҳужумларини бузишда фаоллик кўрсатиб, мутахассислар назарига ҳам тушди. Олимпия терма жамоамиз устози Шуҳрат Мақсудов ҳам фарғоналик футболчини ҳар гал йиғинларга таклиф этмоқда. Жавоҳирга олий лиганинг айрим клубларидан қизиқиш бўлаётганини инобатга олиб, шу ва бошқа бир нечта саволлар билан унинг ўзига мурожаат қилдик.

- Жавоҳир, бу йил “Нефтчи”нинг асосий таркибида ўйнаш билан бир қаторда ОТЖнинг ҳар гал ташкил этган йиғинларида ҳам иштирок этдингиз. Шу боис айтингчи сиз учун узоқ давом этган мавсум толиқтириб қўймадими?

- Йўқ айтарли чарчоқ аломатлари сезилмади десам ҳам бўлади. Айни пайтда таътилга чиққанмиз. Оилам даврасида хордиқ чиқаряпман. Шу билан бирга спорт  формамни йўқотмаслик учун индивидуал машғулотларни ўтамоқдаман.

- Агарда статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, бу йилги чемпионатда 15 та учрашув ўтказганингизни кўришимиз мумкин. Бу сиз учун қониқарлими ёки аксинча?
- Футболчи учун қанча кўп ўйин бўлса, шунча яхши. Лекин ҳар доим ҳам асосий таркибга кириш осон эмас. Бунинг учун машғулотларда ишлаб, ўзингизни устун жиҳатларингизни намоён этишингиз талаб этилади. Мен ҳам ҳар бир учрашувда иштирок этиб, имкон қадар жамоам муваффақиятларига ҳисса қўшишни хоҳладим. Очиғини айтганда, 15та ўйин ўтказганимни қониқарли деса бўлади. 

- Демак, ортда қолган мавсумдан кўнглингиз тўлди. Шундайми?
- 80 фоиз қониқдим дея оламан. Кўп учрашувларда ютиб туриб, ўйин тугашига оз вақт қолганида мағлуб бўлдик. Агарда мана шунга ўхшаш ўйинларда ҳам ютганимизда мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим деган бўлардим.

- Бу йил “Нефтчи” чемпионатда 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Сиз қандай муносабатдасиз?
- Мен бир нарсани айтишим мумкин. 2015 йилги мавсум биз учун омадли келишига ишонаман!

- Сиз ҳаракат қилган чизиқда Александру Оника ҳам бор. У билан бўлган рақобат ҳақида фикрингиз қандай? Молдавиялик легионернинг устун томонлари нимада?
- Оникани инсон сифатида ҳурмат қиламан. Александру профессионал футболчи. Унинг устун жиҳатларини мендан кўра, мураббийлар айтгани маъқул.

- Умуман ярим ҳимоядаги бошқа шерикларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Руслан Мельзитдинов билан Павел Смоляченконинг ҳам тажрибаси катта. Улар бу йил марказда яхши жуфтлик хосил қилди. Қолаверса давралар оралиғида сафимизга келиб қўшилган Сардор Мирзаев, Акмал Холматов ва Умид Қодировнинг ҳам катта фойдаси тегди деб ҳисоблайман. Айниқса Акмал акани мен каби энди-энди асосий таркибда ўйнай бошлаётган йигитлар учун фойдаси кўп тегди. Мавсум давомида фойдали маслаҳатлар бериб, руҳлантириб турди.

- Марказий ярим ҳимоячи сифатида сизга қай бири қулай: жамоангизнинг янги ҳужумини ташкил этишми ёки рақибнинг ҳужумини бузишми?
- Майдонга чиққанда бутун фикру-зикримни жамоам муваффақиятига қаратаман. Бунинг учун майдоннинг қайси жойида бўлмайин, рақибимга ютқазмасликка интиламан. Менга кўпроқ ҳимоячиларимизга ёрдам берган холда, рақибнинг ҳавфларини бартараф этиш қулай.

- Бу йил ўзингиз иштирок этган қайси ўйинларда рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўтиш қийин кечди?
- Ўз майдонимизда “Бухоро” билан учрашувда қийналдик.

- Мавсум поёнига етгач ўзингизда қанчалик ўсишни ҳис қилдингиз?
- Тўғриси, асосий таркибда ўйнай бошлаганимдан кейин ўсишга эришганимни ҳис этдим. Барибир катта футбол бошқача. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ва яна ўз устимда ишлаб, янада юқори даражага кўтарилишни истайман. Жамоамиз мураббийлар штаби ва унинг ашаддий мухлисларини хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

- Шартномангиз тугаб бораётганидан хабаримиз бор. Келгуси тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?
- Ҳа, “Нефтчи” билан амалдаги шартномам 31 декабрь куни ўз кучини йўқотади. Ҳозирча олдимда иккита вариант бор. Лекин ҳозир бу таклифларни кўриб чиқаётганим йўқ. Чунки келаси йил ҳам яна “Нефтчи”да қолишни ўйлаяпман. Жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

- Ўз позициянгиз бўйича бу йил олий лигадан сизга қайси ўйинчиларнинг ҳаракатлари ёқди?
- Бу борада “Насаф” аъзоси Эркин Бойдуллаев ва “Олмалиқ”нинг тунислик легионери Шакер Зуагини кўрсатган бўлардим.

- Мавсум-2014дан келиб чиқиб, ўз рамзий терма жамоангизни тузиб берсангиз.
- Майли. 4-5-1 тактикаси бўйича тузаман.
Дарвозабон: Элдор Суюнов. Ҳимоячилар. Ўнг қанотда, Даврон Ҳошимов. Марказда: Жаҳонгир Меҳмонов ва Ислом Тўхтахўжаев. Чап қанотда: Александр Мерзляков. Ярим ҳимоячилар. Ўнг қанотда: Сардор Мирзаев. Марказда: Жамшид Искандеров, Мансур Саидов ва Эркин Бойдуллаев. Чап қанотда: Артур Геворкян. Ҳужумда: Зоҳир Қўзибоев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика