RU

Последние новости

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Жавлон Гусейнов: "Андижонлик мухлисларга гап йўқ" Новости

Жавлон Гусейнов: "Андижонлик мухлисларга гап йўқ"

Мазкур мавсум "Андижон" сафига бориб қўшилган “НБУ-Осиё” жамоаси ҳимоячиси Жавлон Гусейнов олий лигада ҳам йўқолиб қолмади.
Аксинча, андижонликлар сафида имкон қадар ишончли ҳаракат қилиб, жамоада ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Жавлон билан қисқача суҳбатимиз собиқ ва ҳозирги жамоаси ҳақида бўлди.

Championat.asia маълумотномаси
Жавлон Гусейнов 1991 йил 24 июнда Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳрида  таваллуд топган.
Бўйи: 185 см.
Оғирлиги: 76 кг.
Чиғатой футбол мактаби тарбияланувчиси.
2008-2011- “Олмалиқ”, 2012-2013-“Нефтчи”, 2013-2015 “Нбу Осиё”  шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда, “Андижон” аъзоси.
Ўзбекистон U-19 терма жамоасида ўйнаган.

- Жавлон мана бир давра “Андижон” сафида ҳам ҳаракат қилишга улгурдингиз. Айтинг-чи, жамога киришиб кетишингизнинг асосий омиллари нимада?
- Футболчи учун аввало, мураббий ишончи мухим саналади. Ишончни оқлаш, менга ишонган жамоа раҳбарияти ва мураббийларни юзини ерга қаратмаслик учун ҳам яхши ҳаракат қилишга интиласиз. Лекин бу борада идеал тарзда ҳаракат қиляпман деб айта олмайман. Чунки, учрашувларда гол ўтказиб юбораяпмиз. Тўғри, футбол жамоавий ўйин. Лекин дарвозамизга гол урилаяпти. Шундай экан бунда мени ҳам айбим бор. Қолаверса, жамоа муҳитига мослашиш одамни ўзига ҳам боғлиқ.

- Барибир жамоага янги келган футболчи учун бирор-бир жамоадошини қўллаб-қувватлаши мухим саналади. Бу борада сизга яқиндан ёрдам берганлар ҳам бордир?
- Албатта. Қаерда ўйнасам ҳам жамоадошларим билан яхши муносабат ўрнатишга ҳаракат қиламан. Гарчи, футболда ҳар қандай холатлар юзага келса ҳам. Балки шу хислатим ҳам менинг фойдамга ишлаётгандир. Клубдаги деярли барчаси яхши кутиб олишди ва ўз ўрнида ёши катталар керакли маслаҳатларни аямай келишмоқда.

- Негадир жамоанинг ўйин қовушмаяпти. Кубокда ҳам “Металлург”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Қолаверса, Самарқандда ҳам мағлубият қайд этилди. Сиз жамоанинг бир бўлаги сифатида клубдаги холат ва мухитдан хабардорсиз. Кейинги ўйинларга оид андижонлик мухлислар учун кўтаринкилик бағишлай оладиган бирор-бир янгилик айта оласизми?
- Тўғри, бу футболдаги одатий ҳолат. Лекин бирор-бир баландпарвоз гапларни айтишдан йироқман. Шуни айта олишим мумкин-ки, аста-секин жамоа шаклланиб бораяпти. Кейинги ўйинларда бор имкониятимиз билан тўп суришга ҳаракат қиламиз. Мухит борасида эса, ижобий фикрларни билдиришим мумкин.

- Мухлислар борасида қандай фикрдасиз. Юртимизда андижонлик футбол ихлосмандлари жамоани қўллаб-қувватлаш борасида етакчилардан саналади?
- Мухлислар ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Лекин бу борада сўз топишим амримахол. Шунинг учун қисқа қилиб  ГАП ЙЎҚ десам мени тўғри тушунасиз деб умид қиламан.

- Собиқ жамоангиз ҳақидаги янгиликлар кўрсатаётган натижаларини кузатиб бораяпсизми. Жамоанинг имкониятлари борасида қандай фикрдасиз?

- Албатта, мунтазам кузатиб бораяпман. Натижалар ёмон эмас. Руфат Акрамҳўжаев бошчилигидаги мураббийлар штаби яхши жамоа шакллантираяпти. Леонид Кошелев, Олим Навкаров, Музаффар Умрзоқовнинг тажрибалари билан ёшларнинг иштиёқи уйғунлигидан унумли фойдаланилмоқда. Қолаверса, жамоа ўзи учун тўғри йўлни танлади. Кўпроқ ёшларга имконият берилмоқда. Ёшларни тарбиялаш борасида иккинчи лигада ҳам иштирок этишмоқда. Тўғри бу мавсум юксак натижаларни қайд этади деб айта олмайман. Лекин пешқадамлар сафидан жой олишга ишонаман. Жамоанинг хақиқий кучига келгуси мавсумда гувох бўлишингиз мумкин.

- “Банкирлар” таркибидаги қайси футболчи олий лигада бемалол тўп сура олади. Биламиз-ки, икки лигамиз орасида жуда катта фарқ бор?
- Менга қолганда барчаси олий лигада ўйнашни истардим. Бу борада аниқ бир фикр айта олмайман. Ким кучли бўлса, ўша олий лига клублари назарига албатта тушади. Шунчаки барқарор ўйнашда давом этишса бас.

- “Андижон”да жарима зарбаларини ижро этаяпсиз. Бу мураббий кўрсатмасми?
- Албатта. Лекин ҳали голга айлантира олмадим-да.

- Одатда “НБУ-Осиё”да  бундай “нуқта”ларга яқинлашмасдингиз?
- Баъзан жарима майдонидан узоқда бўлганларини тепиб турардим. Лекин жарима майдони атрофида бўлганларини ўз эгаси бор эди. Чунки таркибда Леонид Кошелев ҳаракат қиларди-да. Унинг учун бундай жарима зарбалари  80 % гол дегани эди.

- Олдинда “Пахтакор” билан учрашув кутиб турибди.  Мавсум пешқадами билан учрашувда ижобий натижадан умид қилиш мумкинми?
- Футболда ким ғалаба қозонишини аввалдан айтиб бериш бироз мушкулроқ. Натижа 90-дақиқадан кейин билинади. Тўғри, “Пахтакор” етакчи, таркиби кучли, қолаверса турнир жадвалида ҳам карвонбошилик қилмоқда. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб туриши бизнинг ҳам имкониятимиз бор эканлигини билдиради. Шундай экан ҳаракат қиламиз яхши натижа қайд этиш учун.

Аҳмад Эшматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика