RU

Последние новости

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  273 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Жасур Ҳакимов: “Дубль қайд этишимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди” Новости

Жасур Ҳакимов: “Дубль қайд этишимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди”

Олий лиганинг 8-турида қайд этилган натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, шубҳасиз Жиззахда қайд этилган ҳисоб эътиборимизни тортмасдан қолмайди.
Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна” афтидан ўзига келиб олаётган кўринади. Кеча жиззахликлар Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини 2:1 ҳисобида таслим эта олдилар. Учрашувда дублга эришган Жасур Ҳакимов баҳсдан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Жасур, жамоангиз тарихда илк бор “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди. Бунга қандай эришилди?
- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бунга осонликча эришдик деб бўлмайди. Қийинчиликлар ҳам бўлди. Рақиб оддий жамоа эмас. Бунгача “Сўғдиёна” “қалдирғочлар” билан ўйинда очко олмаган экан. Ушбу одимга барҳам бера олганимиздан хурсандман.

- Ғалабага қандай эришилди?
- Энг аввало бунда бош мураббийнинг ўрни катта бўлди деб ўйлайман. Қолаверса бутун жамоа ҳамжиҳатликда ўйнаб, ғалаба иштиёқида харакат қилди. Ҳар бир футболчи чин юракдан ўйнади. Шунинг учун ғалабада бутун жамоанинг ҳиссаси ётибди. Бундан ташқари стадионга келган ашаддий ишқибозларимиз ҳам бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турди. Уларнинг далдаси ҳам бизга қўшимча куч бағишлади.

- Фақат очиғини айтинг, учрашувдан олдин ғалаба қозонишингларга қанчалик ишонгандинглар?
- Мағлубият ҳакида умуман ўйламагандик. “Бунёдкор”ни ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган баҳсини ва ОЧЛдаги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиққандик. Камида дуранг қайд этишимиз кераклигини тушуниб тургандик. Чунки ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишимиз талаб этиларди. Ғалабага бўлган ҳам ишонч юқори эди. Чунки олдинги турда “Машъал”ни мағлуб эта олганимиздан кейин ишонч ортиб, руҳан тикланиш жараёни ҳам яхши бўлганди.

- “Бунёдкор” қандай таассурот қолдирди? Сизлар кутгандек ўйин намойиш этдими ёки аксинча?
- Тўғрисини айтсам, “Бунёдкор” аввалгидек эмас. Бизга қарши баҳсда ҳам уларга қийин бўлди. Лекин олдингидек жамоани кўрмадим. ОЧЛда ҳам клуб омадсизликка дуч келди. Буни ҳамма кўряпти. Олдинги мақеини бироз йўқотиб қўйгандек. Жамоа келгусида яна аввалги холатига қайтиб кетади деб ўйлайман.

- Учрашувдан олдин иккита гол уришингизни кутмаган бўлсангиз керак?
- Олдиндан шунча гол ураман деб айта олмайсиз-у, аммо гол уришга ҳаракат қиласиз. Чунки ҳужумчини вазифаси гол уриш ва шу орқали жамоага фойда келтириш. “Бунёдкор” дарвозасига киритган ҳар икки голимда ҳам барча жамоадошларимнинг кўмаги катта бўлди. Тўғри, голларни мен урдим. Бироқ ғалаба учун ҳамма харакат қилди. Албатта урган голларим билан жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман.

- Кўп ҳужумчилар мавсум олдидан шунча гол ураман деб ўз олдига мақсад қўйиб олади. Сизда ҳам шундай режалар бўлса керак?
- Ҳа. Ўтган йили олий лигада 5та гол ургандим. Бу йил энди 10та ва имкони бўлса ундан ҳам ортиқ гол уришга интиламан. Худога шукур, мана голларим ҳисобини очиб олдим. Энди уни давом эттиришга ва шу орқали мураббийни ишончини оқлашга харакат қиламан.

- “Сўғдиёна” чемпионатда омадсиз старт олганди ва 7-турга келибгина илк ғалабасини қўлга киритди. Мана сўнгги икки ўйиндан буён ғалаба қозонмоқда. Айтингчи, руҳий ўрадан қай тарзда чиқиб кетилди ва ижобий томонга ўзгариш нимани ҳисобига бўляпти?
- Хатолар устида ишлапмиз. Даврон Орипович ўйинлардан кейин ҳар бир футболчини харакатини таҳлил қилиб, камчиликларини айтади ва бу устида ишлаш лозимлиги уқтиради. Шундан тўғри хулоса чиқариб, ҳаммамиз бор кучимизни бериб ўйнаяпмиз ва кўриб турганингиздек, натижа ижобий томонга ўзгариб бормоқда.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика