RU

Последние новости

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  22 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Жасур Абдураимов: Камчиликлар бор ва улар устида ишлаяпмиз Новости

Жасур Абдураимов: Камчиликлар бор ва улар устида ишлаяпмиз

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Жар стадионида БАА ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Жар стадионида БАА ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, Абдураимов ва унинг ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган машғулотлар бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалар машғулотидан бироз фарқ қиляпти. Кўзга ташланган фарқларидан бири шундаки, жисмоний тайёргарликка асосланган машқлар хилма-хил ва жуда ҳам қизиқарли. Футболчилар мазза қилиб берилган машқларни бажаришди. Бошқа ёшдаги терма жамоа машғулотларида деярли бир хилликни кўрардик. БАА билан ўйин олдидан ўтказилган қисқа муддатли йиғинда 22 нафар футболчи иштирок этди. Шунингдек, кўрикдан ўтказиш учун Каталония биринчилигида ўйнаётган истеъдодли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Юсупов ҳам ушбу йиғинга таклиф этилди. Аслида Сардор Пахтакор академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча йилдирки, у Каталония чемпионатида ўйнаб келяпти. Биз бугунги ўйин олдидан терма жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимовдан интервью олдик. 

- Ушбу йиғинимиз ҳам Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Йиғин доирасида БАА ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Бу ўйинларда таркибимизда кўрикдан ўтаётган янги футболчиларни текшириб оламиз. Умумий олганда йигитларнинг машғулотга бўлган муносабати, тўлиқ куч билан ҳаракат қилаётганликлари менга маъқул келяпти. Бундан аввалги йиғинимиз Ереван шаҳрида ўтказилганди. Ўшанда Арманистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушгандик. Дастлабки ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Аввалига арманлар бизни менсимаган ҳолда ўйнашди ва шунга яраша жазоланишди. Иккинчи учрашув тамомила фарқ қилди. Майдон эгалари жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кескин кураш борди. Арманистон терма жамоаси таркибида Германия, Бельгия, Россия чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор эди. Балки шунга бўлса керак, улар биринчи ўйиндаёқ осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашди. Иккинчи учрашувимизда дуранг (1:1) натижа қайд этилди. 

- Бугунги кунда сизни қийнаётган позициялар борми?

- Афсуски бор. Биринчи галда дарвозабонлар. Бу ёш тоифасида яхши дарвозабонни топиш мушкул иш. Иккала дарвозабонимиз ҳам 2-лигада ўйнашади. Бу ёшда футболчилар камида 1-лига жамоаларида ўйнаш керак. Кейин марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячисига муҳтожмиз. Бу борада иш олиб боряпмиз. Олдинда яна йиғинларимиз бор. Режага кўра, Қатар ёшлар терма жамоаси июнь ойида Тошкентга келиши ва жавоб тариқасида биз ҳам Дохага боришимиз керак. Тез орада саралаш босқичидаги рақибларимизни билиб оламиз. 

- Ҳужумчиларчи?

- Уч нафар ҳужумчимиз машғулотларда қатнашяпти. Уларнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор.  

- Саралаш гуруҳ босқичи мезбонлигига Ўзбекистон ўз номзодини илгари сурганми?

- Билишимча, ҳа. Биздан ташқари Саудия Арабистони, Тожикистон ва Шри-Ланка давлатлари ҳам бор. Саралаш қаерда бўлишидан қатъий назар биз олдимизга Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишни мақсад қилганмиз. Босқичма-босқич мақсадимиз катталашиб бораверади. 

- Сардор Юсуповнинг ҳаракатлари қандай таассурот қолдиряпти?

- Назаримда, Пахтакорда ўйнаб юрган кезлари кучлироқ эди. Ҳали олдинда БАА билан ўтказадиган иккита ўртоқлик учрашувимиз бор. Бу ўйинларда яна синаб кўрамиз. Биласизми, таркибимиздаги аксарият футболчилар 1-лигада ўйнашади. Сир эмас, бу лигада ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Асосан Пахтакор ва Бунёдкор жамоалари юз фоиз ёшларни ўйнатишяпти. Бошқа жамоалардаги ёши катта ва тажрибали футболчиларга қарши ўйинларда бу ёшларимиз ҳар томонлама пишиб боришади. Билишимча, Каталония чемпионитида деярли бир хил ёшдаги футболчилар клубларда ўйнашади.  

      Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика