RU

Последние новости

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Жамшид Болтабоев: "Рақибларимиз биздан қўрқсин" Новости

Жамшид Болтабоев: "Рақибларимиз биздан қўрқсин"

Ўсмирлар терма жамоамиз Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказди.
Эронга қарши ўтган учрашувларда икки ғалаба, битта мағлубиятга учраган жамоамиз БААда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2013га тайёргарлик кўрмоқда. Эронга қарши учрашувлардан сўнг терма жамоамиз аъзоси ва 2013 йилнинг "Энг яхши  ёш футболчиси" дея эътироф этилган футболчимиз билан суҳбатлашдик.

- Жамшид икки ғалаба, бир мағлубият ва тайёргарлик. Бу борада умумий фикрингиз қандай?
- Ҳозирча фақат тайёргарлик олиб бораяпмиз. Олдимизда ўта маъсулиятли мусобақа турибди. Эрон ўсмирлари устидан осон ғалабага эришдик. Кўп имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам биз тўлиқ ташаббусни қўлга олдик. Мағлубият ҳам бўлди лекин биз сўнгги учрашувда кўпроқ ҳужумкор ўйнашни ва мураббийларимиз кўрсатмасига биноан бошқа тактикаларни ҳам синовдан ўтказдик.  Хулоса қиладиган бўлсак бу учрашувлар бизга ва жамоамиз ўйинига катта ўзгаришлар олиб келди.

- Эрон устидан ғалабалар осон бўлди демоқдасиз? Бундай ғалабалар бизга катта мусобақада панд бериб қўймасмикин?
- Ундай деб ўйламасдим. Мисол учун, Япония билан Осиё чемпионатидаги финалидан сўнг ўйинимизга ишонч ортди. Ҳозир биз Эронни ютсак кейинчалик тўқнаш келганларимизда агар биз маъсулиятни хис қилсак Эронни барча учрашувларда мағлуб этишимиз мумкин. Бунга сабаб Эрон ўсмирлари ҳамиша Ўзбекистон бизни доим  ютган деган ўй билан майдонга тушади ва уларга ортиқча босим бўлади. Шунда бизга имконият ошади. Очиғини айтсам биз рақибдан эмас, рақиблар биздан қўрқишсин.

- Албатта шундай лекин ЖЧ-2013 да жамоамиз камида саккизлик натижасини такрорлаши керак. Бунга сабаб ҳаммага аён. Ундан паст натижа биз учун ижобий деб бўлмайди.

- Буни ҳис қилмоқдамиз ва шунда муносиб ўйин кўрсатамиз. Жамоамизда ишонч бор. Бу энг асосийси деб ўйлаган бўлар эдим. Ҳамма беммалол айта олади. Биз БААга чемпионликни қўлга киритиш учун борамиз.

 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика