RU

Последние новости

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  0 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  2 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат Новости

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат

Германия терма жамоасининг собиқ сардори ва "Бавария" етакчиси Филипп Лам клуб расмий сайтига интервью берди.
fcbayern.de: "Бамби" мукофоти билан табриклаймиз! Соврин ҳозир қаерда турибди?
Лам: “Уйда, меҳмонхонада”.

fcbayern.de: “Бамби”, “Кумуш фахрий ёрлиқ”, Жаҳон кубоги, “Кумуш лаган”, Германия кубоги – булар сен 2014 йилда қўлга киритган совринлар! Барча титулларингни қаерда сақлайсан?
Лам: “Менда медал ва совринларни сақлайдиган алоҳида катта қути бор”.



fcbayern.de: Арьен Роббен фаолиятини якунлаганидан сўнг совринларини сақлаш учун шахсий музей очмоқчи. Сенда ҳам шунга ўхшаш режалар борми?
Лам: “Шахсий музей? Йўқ, мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Яхшиси барчасини “Бавария”нинг музейига топшираман".

fcbayern.de: Фаолиятинг давомида ўйинлардан сўнг алмашадиган футболкаларни ўзинг учун сақлаб борасанми?
Лам: “Жуда кўп футболкаларни ўзимга олиб қоламан. Баъзиларини эса яқинларим, дўстларим сўрашса, бажонидил бераман. Учрашувдан сўнг алмашган футболкаларимни кўпчилиги жовонимдан ўрин олган”.



fcbayern.de: Улар ичида сен учун энг қадрлиси борми?
Лам: “Йўқ. Мен ҳаммасини жуда қадрлайман. Асосан дўстларим билан футболкаларни алмаштирганман. Андри Оттль билан алмашган футболкам ва бошқа терма жамоада бирга ўйнаган ўртоқларимни футболкаларини йиғиб бораман”.

fcbayern.de: Филипп Лам терма жамоалар ўйинини қай тарзда томоша қилмоқда?
Лам: “Жуда эркин”.

fcbayern.de: Ойоқларни столга қўйиб...?
Лам: “Асло йўқ. Мен болаларим тарбиясини бузиб қўйишни истамайман. Шу боис, тартибли ўтираман ва оилам даврасида мириқиб ўйинни томоша қиламан”.

fcbayern.de
: Германия терма жамоаси учрашувларини телевизорда кўриш қандай?
Лам: “Нормал ҳолат. Мен "немис машинаси"даги фаолиятимни тугатиш ҳақида мундиал пайтида эмас, балким ундан сал аввалроқ ўйлагандим ва қарор қабул қилинган эди. Лекин мен ҳали футболчилик фаолиятимга якун ясаганим йўқ. Мен биламан, ҳозир телевизор қаршисида футбол кўраётган бўлсамда, бир ҳафта ўтиб яна “Альянц Арена”да жонажон клубим сафида майдонга тушаман.



fcbayern.de: Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, дам олмоқдамисан?
Лам: “Ҳа, бўш кунларга эга бўлиш ёқимли бўлмоқда. Футболдан бироз чекиниб, оиламга вақт ажрата олаётганимдан хурсандман. Сўнгги йилларда фақат майдонда тўп тепиш билан банд бўлиб қолаётгандим”.

fcbayern.de: Твиттерда бир ишқибоз сенга савол йўллабди. Ўғлинг сени изингдан бориб, отасидек қанот ҳимоячиси бўлишини хоҳлармидинг?
Лам: “Менга фарқи йўқ. Унинг ўзига эркинлик яратиб бераман ва қайси касбни танлашини ўзи ҳал этади. Футбол ўйнашга мажбурлаш ниятим йўқ. Ўғлим келажакда ким бўлишини ўзи танлаши керак”.

fcbayern.de: Футболчи бўлмаганингда ким бўлардинг?
Лам: “Футболчи бўлганимдан бениҳоят хурсандман. Футболчи бўлмаганимда ким бўлишимни билмадим”.

fcbayern.de: Ёшлигингдаги сен ёқтирган ва унга ўхшашга ҳаракат қилган футболчинг ким?
Лам: “Пьер Литтбарски. Ўшанда Германия мундиал ғолиби бўлганди. Шу чемпионат мен кўрган илк жаҳон чемпионати бўлган.  Айнан шу чемпионатда мен унинг ўйинларига ошно тутингандим. Умуман олганда, у билан ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп. Жисмоний тузилишимиз ҳам жуда яқин.Балки шу учун ҳам унга ўхшашни хоҳлагандирман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика