RU

Последние новости

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин” Новости

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” марказий стадионида Иордания терма жамоасига қарши синов-назорат баҳсини ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу муносабат билан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан мазкур учрашув ҳақида суҳбатлашдик.

- Жаъфар ака, ўйлаймизки, кеча МТЖмизни ўйинини кўрган бўлсангиз керак. Шундай бўлса, аввало ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, албатта кўрдим. Ўйин тўғрисида нима деса бўлади, бу каби учрашувлар доимо фойдалидир. Айниқса ёш ўйинчиларни синаб кўришда жуда асқотади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмагандек туюлди назаримда. Бу нарса кўпроқ, янги қуриб борилаётган таркиб билан боғлиқ бўлса керак. Иккинчи таймда эса устунлик тўлиқ терма жамоамизнинг томонига ўтди. Якунда ҳисоб ҳам шунга яраша биз учун қониқарли якун топди.

- Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кечаги ўйиндан келиб чиқиб, собиқ ҳужумчи сифатида айтингчи, Инчеонга уларнинг қай бири борса кўпроқ фойдаси тегади?

- Менга қолса, уларнинг иккиси ҳам боргани маъқул. Чунки бир хил савияда ўйнашади.

- Лекин танлаш имконияти битта?

- Нега...?

- Чунки қолган икки ўринга Ислом Тўхтахўжаев билан Фозил Мусаев номзоди деярли аниқ бўлиб улгурган.

- Ҳа. Ундай бўлса, танлаш имкониятини бош мураббийга қўйиб берамиз.

- Барибир бу борада шахсий фикрингизни айтмадингиз?

- Ҳозир сизга қайсидир ўйинчини кўрсатиб, иккинчи ўйинчини ранжитиб қўйишни истамайман. Уларнинг иккаласи ҳам боришга ҳақли.

- Олий лигада улардан бошқа яна қайси ҳужумчиларни бу борада кўрсатган бўлардингиз?

- Тўғриси, ҳозир аввалгидек кучли ҳужумчилар камайиб кетган. Жуда ҳам саноқли.

- “Машъал” ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевнинг ўйинини кузатиш имкони бўлдими?

- Йўқ, шу кунгача ҳеч кўрмадим. Лекин уни голлар уриб келаётганини биламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика