RU

Последние новости

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  1 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари Новости

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони – Шукрон Йўлдошев ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилиб, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Йўлдошевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, бир қатор вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Шундай қилиб, Шукрон Йўлдошев Championat.asia талқинида 14-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда нейтрал майдонда "Сўғдиёна"ни иродали тарзда мағлуб этди - 3:2. Учрашув давомида Жиззах клуби 2:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ "қалдирғочлар" устози захирадан майдонга туширган футболчилари ёрдамида камбэк амалга оширишди. Шу тариқа, Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра кетма-кет иккинчи бор турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси – Русланбек Жиянов ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур "Машъал"ни йирик ҳисобда (6:0) таслим қилишида Русланбек Жиянов катта роль ўйнади. Футболчи гол уришдан ташқари учта голли узатмани амалга оширди. "Лочинлар" қанот футболчиси кучли рақобатда Championat.asia талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турда Навоийда "Қизилқум" майдонида дуранг ўйнади - 1:1. Баҳснинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Алибоев Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика