RU

Последние новости

22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:47ЕЧЛ. "Атлетико" — "Брюгге": Таркиблар маълум! Симеоне Альварес ва Сёрлотни асосий таркибга киритди  2 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  1 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  2 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  6 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  2 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  5 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  4 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади Новости

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади

ФИФА президенти Зепп Блаттер «Равшан» ва «Истиқлол» футбол клублари ўртасидаги Тожикистон Суперкубоги учрашувига ташриф буюради.
Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерациясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

ФИФА президенти Зепп Блаттер 24 март куни расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва икки кун давомида ушбу мамлакатда бўлади. Жаҳон футболи раҳбари ташрифи давомида Тожикистонда эълон қилинган Оммавий футбол йилини очиб беради. Очилиш маросими 25 март куни Душанбедаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

Худди шу куни Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувида ҳам меҳмон бўлади. Ушбу учрашувда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони, Кўлобнинг «Равшан» ва амалдаги Кубок соҳиби, Душанбенинг «Истиқлол» жамоалари ўзаро майдонга тушади. Ўйин Душанбедаги Марказий стадионда ўтказилади.

«Блаттернинг расмий ташриф давомида Тожикистон раҳбарияти ва мамлакат футбол федерацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган», – дейилади ТФФ хабарида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика