RU

Последние новости

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

Россия. "Зенит" ўз майдонида "Уфа"ни мағлуб эта олмади Новости

Россия. "Зенит" ўз майдонида "Уфа"ни мағлуб эта олмади

Теги :  Зенит Уфа
РПЛнинг 21-туридан ўрин олган "Зенит" - "Уфа" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Зенит – Уфа 0:0

"Газпром Арена"

Зенит – Лунев, Дуглас Сантос (Дриусси, 67), Ракицкий, Караваев, Жирков, Ригони (Азмун, 46), Барриос, Малком, Оздоев (Ерохин, 77), Осорио, Дзюба.

Уфа – Беленов, Йокич, Неделчару, Пуцко, Табидзе, Ўрунов (Тилль, 72; Вомбергар, 90), Голубев, Фомин, Алиев, Карп, Бизяк (Кротов, 65).

Огоҳлантириш: Пуцко (29), Бизяк (45), Ракицкий (50), Йокич (52), Барриос (78).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. Етакчи "Зенит" ўз майдонида "Уфа"ни мағлуб эта олмади. 1 очко "Уфа"ни 9дан 8-поғонага кўтарди.

90+2. ЗАРБАААААААААААААААААААААА!!!!! Азмуннинг боши билан берган зарбаси бироззззз ноаниқ кўриниш олди. 

3 дақиқа қўшиб берилди.

90. УХХХХХХХ!!!! "Зенит"да ҳамма зарба беряпти, "Уфа"да эса ҳамма қайтаряпти.

89. Яна вазият! Ракицкийнинг ажойиб пасини Ерохин дарвозага аниқ йўллай олмади. "Уфа"нинг "автобуси" 90 дақиқа туриб бермоқда. ди.

87. Ўйин юқори рухда давом этмоқда. "Уфа" яхши ҳимояланяпти. "Зенит" эса вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Шарҳловчи эса "Уфа"ни антифутбол ўйнаётганлигини айтяпти. Питерда бундан бошқача ўйнаб бўлмайди, жаноб!

84. "Уфа"га фақатгина омад ёрдам бермоқда. Азмун ҳам деярли бўш қолган дарвозага тўпни тепа олмади.

82. УХХХХХХХХХХХ!!! Ерохин бўш дарвозага тўпни кирита олмади. Беленов ва Неделчару бир-бирини тушунмади ва натижада дарвоза бўш қолди. Захирадан тушган Ерохин эса бўш дарвозага гол ура олмасликни уддалади.

76. ЗАРБАААААААААА!!!!! Фомин марказдан Лунев дарвозаси томон зарба йўллади. Бироз олдинроқда тургани учун Лунев ҳам тўпни қайтаришга қийналди ва бурчакка чиқариб юборди.

72. Биз учун ўйин якунланди. Остон Ўрунов ўз ўрнини Тиллга бўшатиб берди.

70. "Зенит" рақиб дарвозаси томон яқинлашмоқда. "Уфа" ҳимоячилари бир амаллаб ҳужумларни қайтаришмоқда.

68. Азмуннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

63. Алиевнинг ўнг қанотдан узатган ажойиб пасига Бизяк боши билан ноаниқ зарба берди.

61. Иккинчи бўлимда тўпни ушлаб туриш: 80-20

59. "Зенит" босимни оширмоқда. Малком марказда Азмунни кўрди. Сердар эса янада ичкарироқ кириб, тўпни Малкомга қайтармоқчи бўлди. Аммо "Уфа" ҳимояси панд бермади.

56. "Зенит"да яна бир вазият! Қанотдан узатилган тўпга Азмун зарба йўллай олмади.

54. УХХХХХХХ!!!! Оздоевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Жирков тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепмоқчи бўлди. Тўп оёққа тушмади.

53. Бизякни йиқитишди. "Уфа" қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Аммо Фоминнинг тўп узатишини Лунев ушлаб олди.

50. "Уфа" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Аммо Ракицкий марказда Остон Ўруновни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди. Ўтган турда ҳам айнан Ўрунов бир рақибининг сариқ карточка олишига сабаб бўлганди)

49. Хавфли вазиятттт!!! Ракицкийнинг пасидан кейин Дзюба рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди. Аммо зарба йўллагунча Йокич хавфни бартараф этди.

Иккинчи бўлимга старт берилди!!!

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

45. ЗАРБААААААААА!!!! Сантос ажойиб зарба йўллади тахминан 25 метрлардан!! Беленовдан супер сейв!

44. "Зенит" хавфли ҳужум уюштираётганди. Агарда тўп марказга ўтганида зарбага тайёр туришганди. Остон эса тўпни рақибидан олиб қўйди.

42. ЗАРБААААААААААААА!!!!! ОСТОООООННННННН!!!!!!!!! Зарба кучли ва бироз ноаниқ! Остоннинг бундай ўқдек учган зарбаси яхшики дарвозабонга тегмади. Бўлмаса, тайм якунида Лунёв жароҳат олган бўларди)

40. Дзюбанинг дастлабки уриниши. Бош билан берилган зарбага аниқлик етишмади.

39. ЗАРБАААА!!!! Бизяк тўпни қанотдан Ўруновга узатди. Ўрунов эса тўпни Фоминга қолдирди. Данилнинг зарбасига аниқлик етишмади.

36. Яна хавфли вазият!!!!! Сантос ўзининг ўнг қанотидан дарвоза ёнига тўпни ташлаб берди. Алиев тўпни бурчакка чиқариб юборди.

34. ЗАРБААААААА!!!!! Қанотдан оширилган тўпга Бизяк боши билан аниқ зарба йўллади. "Уфа"нинг ўйиндаги иккинчи аниқ зарбаси бўлди бу.

33. УХХХХ!!! Пуцко ҳозир ҳимояда хатога йўл қўйди. "Зенит" эса 4 киши бўлиб бир рақибига қарши чиқа олмади.

30. Ракицкий ҳамда Йокич бир-бири билан тўқнашиб кетди. Қараш ҳам оғир бўлган ҳолат...

26. УХХХХХ!!! Жирковнинг пасидан кейин Дзюба ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

23. ЗАРБААААААААА!!!!! Дастлабки зарбани Лунёв қайтарди. Қайтган тўпни Бизяк бўш дарвозага кирита олмади!!!

19. ЗАРБААААААА!!! Малкомнинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

18. "Зенит"да қулай вазият юзага келди. Малкомни "Уфа" футболчиси ўз жарима майдончаси ёнгинасида йиқитди.

15. Ракицкийнинг қанотдан хаволатиб узатган пасига "Зенит" футболчилари зарба йўллай олишмади.

13. УХХХХ!!!! Жирковнинг чап қанотдан берган пасини бўш дарвозага тўғрилайдиган "Зенит" футболчилари топилмади.

12. Ҳозирча ўйин жуда зерикарли кечмоқда. Дарвоза томон зарбалар жуда кам.

9. "Уфа"нинг илк ҳужуми Алиевнинг унчалик хавфли бўлмаган зарбаси билан якунланди.

6. Ҳозирча Остон ярим ҳимоянинг чапроғида ўйнамоқда. У фаол.

3. Учрашувни кутилганидек мезбонлар фаол бошлашди.

1. Учрашув бошланди!!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика