“Зенит” сафарда самараликларни мағлуб этди
30 окт 2018 00:01
Новости
“Зенит” сафарда самараликларни мағлуб этди
Самаранинг “Крилья Советов” клуби ўз мухлислари кўз ўнгида “Зенит”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ягона гол ўйиннинг 22-дақиқасида Паредес томонидан киритилди. Бу Паредеснинг "Зенит" либосида киритган 55-голи бўлди.
Ўйиннинг 78-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Рохель майдондан четлатилди. Бугунги ғалабадан сўнг питерликлар турнир жадвалида пешқадамликларини янада мустаҳкамлаб олишди. "Зенит" иккинчи ўринда бораётган "Краснодар"ни 6 очкога ортда қолдирмоқда.
Россия чемпионати. 12-тур
Крилья Советов – Зенит 0:1 (0:1, 0:0)
“Самара-Арена”
Гол: 0:1 – 22 Паредес.
Крилья Советов – Рижиков, Чичерин, Бурлак, Рохель, Зотов, Молло (Яковлев, 70), Башкиров, Антон, Ткачук, Канунников (Соболев, 90), Корниленко (Самаржич, 81).
Зенит – Лунев, Иванович, Маммана, Нету, Чернов (Анюков, 79), Маркизио, Паредес, Мак, Кузяев (Оздоев, 90), Ерохин (Шатов, 56), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Рохель (8), Маммана (52), Корниленко (59), Нету (60), Чичерин (63).
Четлатиш: Рохель (78).
Комментарии