"Зенит" Кокорин билан шартномани бекор қилиши мумкин
09 окт 2018 14:59
Новости
"Зенит" Кокорин билан шартномани бекор қилиши мумкин
Ҳужумчи Александр Кокорин мансабдорни дўппослагани учун "Зенит" 27 ёшли футболчи билан шартномани бузиши мумкин.
Кокорин ва "Зенит" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади ва клуб можаро бошланишидан аввал янги битим ҳақида музокара ўтказаётган эди.
Футболчи шартномасида Кокорин томонидан қоидалар қўпол бузилса битим бекор қилиниши ҳақида банд бор.
Олдинроқ, Кокорин ва Мамаев автомобил саноати департаменти директори Денис Пакни дўппослагани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Комментарии