RU

Последние новости

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  4 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  49 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда" Новости

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда"

"Сўғдиёна" учун ўтган тур муваффақиятли келди, дейишимиз мумкин. Жамоа "Қизилқум"дан устун келди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Ғалаба голини эса жамоанинг босниялик ҳужумчиси Зенан Займович урди. Мазкур учрашувдан сўнг европалик форварднинг фикрлари билан қизиқдик. 

Согдиана

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. Тур 7

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
36'  Санжар Шоахмедов
71'  Элер Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Хислат Халилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Джасур Хасанов О (Улугбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоахмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Рахматов
31'  Муродбек Рахматов
53'  Шерали Джураев
72'  Джасур Холтураев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Джураев (Ислом Тошпулатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

- Зенан "Қизилқум" билан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди, деб ўйлайман. "Қизилқум" билан учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Муҳими ортга жуда муҳим 3 очко билан қайтдик. 

- Аввалги мураббийга нисбатан Бошкович бошқарувида ҳаракатларингиз ўхшаяпти. Кетма-кет иккита учрашувда гол урганингиз мисол...

- Фақат мен эмас, бутун жамоа муваффақиятсизликка учраганди. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаракатларим жамоага ёрдам бераётганидан хурсандман. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Жамоани қуйи ўринлардан олиб чиқиб кетишимиз керак эди.

- Одатда биргина ғалаба кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ўйинларда ҳам ижобий натижа кутиш мумкинми?

- Эндиликда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига юз фоиз ишонаман. Футболда энг муҳими руҳий томонлама тикланиш. Ғалаба ишончимизни оширади. Кейинги ўйинларда бошқача "Сўғдиёна"ни кўришингиз мумкин.

- Европа мамлакатларида ўйнаган футболчи сифатида Ўзбекистон Суперлигасини қайси давлат чемпионатига қиёслаш мумкин?

- Лигаларни бир-биридан таққослаш жуда қийин. Лекин Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда. 

- Футболдан ташқари вақтларда Жиззахда зерикиб қолмаяпсизми? Айнан нима сизни кўпроқ қизиқтирмоқда?

- Кинолар кўраман, китоб мутолааси билан шуғулланман. Умуман олганда доим бандман, зерикишга вақт йўқ.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз ким?

- Сердер Сердеров ва Тарик Исич.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика