Заза: "Мората билан хайрлашиш мен учун оғир"
28 июн 2016 23:55
Новости
Заза: "Мората билан хайрлашиш мен учун оғир"
"Ювентус" ҳужумчиси Симоне Заза Альваро Моратанинг "Реал"га кетаётганидан хафалигини маълум қилди.
- Бизнинг ишимиз шунақа. Футболчилар келаверади, кетаверади. Ҳаётимда мен учун жуда қадрли инсонга айланганлар сони кўп эмас. Альваро Мората мен учун жуда қадрли инсонга айланиб қолган кам сонли одамлардан бири. Жамоадаги баъзи футболчилар билан шунчаки таниш бўласан. Баъзан эса шундайлари бўладики, улар билан жуда яқин алоқалар ўрнатасан, яқин дўст бўлиб қоласан. Мен Мората билан нафақат жамоадош, балки жуда яқин дўст бўлгандим. Асосий таркибга кириш учун бўлган рақобат бизни ҳақиқий дўстга айлантирганди. Энди Мората билан хайрлашиш менга қийин кечмоқда. Альваро, сенга энг яхши тилакларни тилайман. Омад сенга!
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии