Захирадан майдонга тушишни истамаган футболчи мундиални тарк этди
19 июн 2018 00:21
Новости
Захирадан майдонга тушишни истамаган футболчи мундиални тарк этди
Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Никола Калинич миллий терма жамоадан хайдалди.
Бунга футболчининг Нигерияга қарши баҳсда захирадан майдонга тушишни истамагани сабаб бўлди. Ўша вазиятда Калинич белида оғриқ пайдо бўлганлигини рўкач қилиб майдонга тушишни истамаган эди.
Худди шундай ҳолат Бразилияга қарши кечган ўртоқлик учрашуви чоғида ҳам содир бўлганди. Вазиятни ўрганиб чиққан Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Калиничга чиқиш эшикларини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, мураббий футболчини сўнгги беш дақиқада Марио Манжукичнинг ўрнига майдонга туширмоқчи бўлганди.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии