Заньоло Англия клуби таклифини рад этди
28 янв 2023 13:27
Новости
Заньоло Англия клуби таклифини рад этди
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло "Борнмут"га ўтишдан бош тортди, деб хабар берди "Football Italia".
Айнан "гилослар" "Рома" талаб қилаётган шартларни (тахминан 35 миллион евро) таклиф қилишга тайёр бўлган ягона эҳтимолий харидор эди, бироқ футболчининг агенти таклифни тинглаб, музокараларни давом эттирмасликка қарор қилди.
Олдинроқ "Милан" бу келишувдан бош тортган, "Тоттенхэм" эса "Рома"нинг молиявий талабларини қондира олмаётганди. 23 ёшли футболчи тезда кетиш истагида бўлишига қарамай, мавсум охиригача Рим клубида қолиши кутилмоқда.
Заньоло 2022/23 йилги мавсум "Рома" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии