RU

Последние новости

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз” Новости

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз”

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Учрашувда кўплаб вазиятлар яратган Миржалол Қосимов шогирдлари Элгужа Григалашвилининг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қисқа қилиб айтганда оғир ўйин бўлди. Карантиндан сўнг киришиб олиш осон бўлмайди. Менимча, бугун икки жамоа ҳам қийналди. Лекин, биз биринчи бўлиб гол урдик. Битта тўп ўйин масаласини ҳал қилди. Ҳали кўп ишлашимиз, камчиликлар ва хатоларни камайтиришимиз керак. Барибир уч ой муддат давомида дам олганимиз ўйин давомида билинди. Бугун майдонда ғалаба учун борини берган жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани тезда унутиб “Сурхон”га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Навоий шаҳри жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан, улар ҳам ўзларини кўрсатишлари шубҳасиз.

Рақибга қараганда спорт формамиз яхшироқ кўринди? Ҳа, тўғри. Мураббийимиз Миржалол Қосимов футболчиларни жисмоний жиҳатдан қандай тайёрлашни жуда яхши биладилар.

Бу ўйинимизни энг яхшиси дейишга ҳали эрта. Зеро, биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Футболимиз тарихида бу қадар мажбуран узоқ танаффус бўлмаганди. Тўлиқ мослашиб олишимизга вақт керак. Бошқа жамоалар ҳам ютқазиш учун ҳаракат қилмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳозирликни янада жиддий тарзда олиб борамиз ва мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз”,- дейди Зафар Полвонов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика