"Ювентус" ярим ҳимоячиси қишда ПСЖ ёки "Барселона"га ўтади
12 ноя 2019 23:57
Новости
"Ювентус" ярим ҳимоячиси қишда ПСЖ ёки "Барселона"га ўтади
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан жамоани тарк этишни хоҳламоқда.
Германиялик ярим ҳимоячи жамоанинг ЕЧЛ ўйинлари учун қайдномасидан ўрин олмагани туфайли Маурицио Сарридан ранжиган.
Diario Sport нашри хабар беришича, ярим ҳимоячи қишда "Барселона" ёки ПСЖ клубларидан бирининг сафига бориб қўшилади. Унинг трансфер баҳоси 40-50 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
"Барселона" Жан учун таркибдан жой ҳозирлаш мақсадида Иван Ракитич ва Карлес Аленьялардан воз кечишга тайёр. ПСЖ эса Эмредан майдондаги "қора иш"ларни бажариш учун фойдаланмоқчи. Жамоа раҳбарияти Марко Верратти ва Андер Эррера сингари креатив футболчилар мазкур вазифани кўнгилдагидек бажара олишмайди деган қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, Жан жорий мавсум "кекса синьора" сафида А Сериянинг 4 учрашувида иштирок этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии