"Ювентус" вице-президенти Роналдунинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди
15 июл 2021 08:57
Новости
"Ювентус" вице-президенти Роналдунинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди
"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида гапирди.
"Роналду томонидан у клубдан кетишни истаётгани ҳақида хеч қандай маълумот берилмади. У бизда ўйнашида давом этишини кутяпман.
Унинг 25 июлда таътилдан қайтишини кутамиз", - деди Недвед.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ўтган мавсумда А Серияда 29 та гол урган ҳолда, лига тўпурари бўлганди.
Комментарии