"Ювентус" "Вест Хэм" футболчисини ижарага олмоқчи
07 янв 17:39
Новости
"Ювентус" "Вест Хэм" футболчисини ижарага олмоқчи
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Вест Хэм" футболчиси Никлас Фюллькруг "Ювентус" трансфер мақсадлари қаторидан ўрин олган.
Туринликлар жумладан ҳужумчи излашмоқда. Таъкидланишича, Фюллькруг инглиз клубини ижара ҳуқуқи асосида тарк этиши мумкин.
"Вест Хэм" сафида германиялик АПЛда бор йўғи 9 та ва Англия лига кубогида 1 та ўйинда иштирок этди. Никлас 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии