"Ювентус" ва Рабьо шартномани узайтиришга яқин
25 июн 2023 00:15
Новости
"Ювентус" ва Рабьо шартномани узайтиришга яқин
Ярим ҳимоячи Адриен Рабьо "Ювентус" билан шартномасини узайтиришга яқин
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, Турин клуби футболчиси билан шартномани бир йилга узайтиради. Футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар ижобий давом этмоқда.
Олдинроқ франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлган, бироқ у Англияга кўчиб ўтишни истамаганди. Кейинчалик уни "Барселона"га таклиф қилишганди.
Якунланган мавсумда Рабьо А Серияда 32 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 4 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии