"Ювентус" Жорди Альбани сафига қўшиб олмоқчи
07 янв 2023 10:17
Новости
"Ювентус" Жорди Альбани сафига қўшиб олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" футболчиси Жорди Альбага қизиқиш билдирмоқда.
“Бьянконери” жамоанинг ҳозирги чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро билан ушбу мавсум охирида шартномаси якунланиши сабабли унинг ўрнига Альбани ўринбосар сифатида кўрмоқда. Итальян клуби “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави Эрнандес қўл остида бир қатор чап қанот ҳимоячилари мавжуд бўлгани туфайли ушбу келишувнинг амалга ошишига оптимистик муносабат билдирмоқда. 33 ёшли футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида 8 та ўйинда майдонга туширилди.
Испания терма жамоаси вакили Каталония клуби билан 2024 йилгача амалда бўладиган шартномага эга. Унинг айни пайтдаги трансфер баҳоси 5 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии