"Ювентус" Иньестага қизиқиш билдирмоқда
09 июн 2017 18:14
Новости
"Ювентус" Иньестага қизиқиш билдирмоқда
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Италияликлар футболчини харид қилиш осон бўлмаслигини тушунишмоқда. Иньестанинг Каталония клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва футболчи эркин агентга айланади. Агар Андрес Иньеста клубини ўзгартирмоқчи бўлса, "кекса синьора" уни харид қилиш учун бор кучини ишга солади.
Олдинроқ Иньеста испан гранди билан шартнома узайтиришдан олдин кўп жиҳатларни ҳисоблаб чиқиши кераклигини айтган эди.
Комментарии