“Ювентус” дарвозабони: “Атлетикони маҳв этмоқчимиз”
10 мар 2019 01:34
Новости
“Ювентус” дарвозабони: “Атлетикони маҳв этмоқчимиз”
Туриннинг “Ювентус” клуби посбони Войцех Шесни ЕЧЛнинг 1/8 финал “Атлетико”га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Биз жуда юқори спорт формасидамиз. Шу боисдан ЕЧЛнинг жавоб баҳсида “Атлетико” устидан зафар қучишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Мадридда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бироқ, ЕЧЛнинг жорий ҳафтасида бўлиб ўтган тўқнашувлардаги натижалар бизга ҳали ҳеч нарса бой берилмаганини кўрсатди. Рақибимиз яхши ҳимояланадиган жуда ҳам тартибли жамоа. Одатда, улар қарши ҳужумларда ҳаракат қилади. Шунинг учун биз жуда эҳтиёт бўлишимиз зарур.” – дея 28 ёшли польшалик дарвозабоннинг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Атлетико” ўртасидаги илк учрашувда “матрасчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб баҳси эса 13 март куни Тошкент вақти билан 01:00да Туринда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии